< Боку Қорабоғда арман отрядларига қарши аксилтеррорчилик амалиёти ўтказганини маълум қилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Боку Қорабоғда арман отрядларига қарши аксилтеррорчилик амалиёти ўтказганини маълум қилди

Боку Қорабоғда арман отрядларига қарши аксилтеррорчилик амалиёти ўтказганини маълум қилди
Боку Озарбойжон Давлат хавфсизлиги хизмати кучлари Тоғли Қорабоғнинг Гадрут қишлоғи атрофида аксилтеррорчилик амалиёти ўтказишга мажбур бўлганини маълум қилди. Амалиёт Гадрут яқинидаги ўрмонларда яширинган арман отрядларига қарши ўтказилган.
Бокуда таъкидланишича, Арманистон аввалроқ бу отрядларни ҳудуддан олиб чиқиш бўйича Россия тинчликпарвар қўшинлари қўмондонлигига мурожаат қилган. Озарбойжон ўз навбатида арман отрядларининг олиб чиқилиши учун барча шароитларни яратиб берган. Аммо Арманистон қуролли кучлари отрядлари ҳудудни тарк этиш ўрнига у ерда жанговар позицияларни шакллантириб, Озарбойжон ҳарбийлари ва фуқароларига қарши бир нечта қўпорувчилик ҳаракатини амалга оширган. Бунинг оқибатида Озарбойжон томондан 4 ҳарбий ҳалок бўлган ва 2 ҳарбий ҳамда бир фуқаро яраланган. 
Шу сабабли Озарбойжон ҳудудда аксилтеррорчилик амалиётини ўтказишга мажбур бўлган. 
Боку бунинг ортида Ереванни Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш бўйича қўшма баёнот бандларини бажаришга чақирган. 
Озарбойжон ташқи ишлар вазирлигида Арманистоннинг Боку томонидан ярашув режими бузилгани ҳақидаги баёнотлари асоссиз ва номақбул эканлиги таъкидлаб ўтилган. 
“Озарбойжон россиялик тинчликпарварлар билан ҳамкорлик доирасида ҳаракат қилиб, ҳудудда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун тегишли чоралар кўради”, деб айтилган Боку баёнотида.
Аввалроқ Арманистон мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғда яна ҳужум ҳаракатлари бошланганини маълум қилганди. Ўз навбатида Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш режимини бузишда Арманистонни айблаганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий