Марказий Осиёда яшаш учун қайси давлат энг қулай?
Ўзбекистон жорий йилда яшаш учун энг қулай мамлакатлар рейтингидан жой олиб, Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистондан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Rumavi» томонидан тузилган Global Relocation Index рейтингида маълум қилинган.
Мазкур халқаро рейтингда дунёнинг 192 та давлати таҳлил қилинган. Унда мамлакатларда яшаш, ишлаш ва янги муҳитга кўчиб ўтиш учун қай даражада қулай шароитлар мавжудлиги баҳоланган.
Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистон 62,9 балл билан 77-ўринда қайд этилиб, минтақада биринчи бўлган. Ўзбекистон эса 59,9 балл билан 110-ўринни эгаллаган.
Қолган давлатлар қуйидагича жойлашган:
- Қирғизистон — 118-ўрин;
- Тожикистон — 137-ўрин;
- Туркманистон — 155-ўрин.
Ўзбекистон қайси мезонларда юқори баҳоланган?Рейтинг мамлакатларни асосан молиявий имкониятлар, яшаш сифати, хавфсизлик ва янги муҳитга мослашиш каби тўртта муҳим мезон асосида баҳолаган.
Ўзбекистон ушбу йўналишларда турлича натижа кўрсатган. Мамлакат молиявий имкониятлар бўйича 73 балл, хавфсизлик бўйича 63 балл, яшаш сифати бўйича 57 балл ва мослашиш бўйича 44 балл тўплаган.
Бу кўрсаткичлар Ўзбекистоннинг айниқса молиявий имкониятлар ва хавфсизлик жиҳатидан рейтингда муносиб натижа қайд этганини кўрсатади.
Комментарии (0)