Эрон Ҳурмуз бўғозини очиш учун АҚШдан қандай 7 талабни бажаришни сўрамоқда?
Ҳурмуз бўғози орқали халқаро кемалар ҳаракати қайта тикланиши мумкин, аммо бу Вашингтоннинг Теҳрон талабларини қабул қилиши ва аввал йўл қўйилган хатоларни тан олишига боғлиқ. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи стратегик сув йўлини очиш қийин эмаслигини, бунинг учун АҚШ халқаро ҳуқуқдан келиб чиқадиган Эрон шартларини бажариши лозимлигини билдирди. Теҳрон эса музокаралар билан бирга Форс кўрфазида янги хавфсизлик механизмларини яратишни ҳам муҳокама қилмоқда.
Эрон Ҳурмуз бўғозидаги вазиятни ҳал қилиш бўйича ўз позициясини яна бир бор баён қилди. Ташқи ишлар вазири Аббос Аракчининг Ўмонга ташрифи чоғида билдирган фикрларига кўра, халқаро судна қатновини тиклаш Вашингтоннинг Эрон талабларини бажариши, халқаро ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларга амал қилиши ва аввалги хатоларни тан олишига боғлиқ.
Теҳроннинг позициясига кўра, бўғозни очиш учун мураккаб техник ечимлар талаб қилинмайди. Асосий масала — АҚШнинг сиёсий қарор қабул қилиши ва Эрон билан келишувга тайёрлигидир.
Аракчи: «Бўғозда судна қатновини тиклаш қийин эмас"Аббос Аракчи бу ҳақда Ўмонга ташрифи давомида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Ҳурмуз бўғозида ҳаракатни қайта тиклаш учун АҚШ Эрон томони илгари сурган шартларни қабул қилиши ва ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариши керак.
«Ҳурмуз бўғози орқали судна қатновини қайта тиклаш қийин вазифа эмас. Бунинг учун АҚШ Эроннинг халқаро ҳуқуқдан келиб чиқадиган шартларини қабул қилиши кифоя. Мавжуд вазиятдан чиқиш фақат АҚШ йўл қўйган хатоларини тан олиб, аввал ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажарган тақдирдагина мумкин», — деб ёзди Аракчи ўзининг Telegram каналида.
Вазирнинг баёнотида Вашингтоннинг позицияси ўзгариши бўғоздаги вазиятни ҳал қилишнинг асосий шартларидан бири сифатида кўрсатилган.
Комментарии (0)