< 5 йил қамоқ ёки 2,7 миллион доллар: Саудияда ҳайвонларга озор бериш энди жуда қимматга тушади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

5 йил қамоқ ёки 2,7 миллион доллар: Саудияда ҳайвонларга озор бериш энди жуда қимматга тушади

5 йил қамоқ ёки 2,7 миллион доллар: Саудияда ҳайвонларга озор бериш энди жуда қимматга тушади
Саудия Арабистонида ҳайвонларга нисбатан зўравонлик қилган шахсларга бериладиган жазолар кучайтирилди. Янги тартибга кўра, ҳайвонларга қасддан зарар етказганлар катта миқдордаги жарима ва қамоқ жазосига дуч келиши мумкин.
Маълум қилинишича, бундай ҳуқуқбузарлик учун жарима миқдори 2,7 миллион долларгача етиши мумкин. Шунингдек, айбдор шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши эҳтимоли бор.
Бу чоралар ҳайвонларни шафқатсиз муносабатдан ҳимоя қилиш ва уларга нисбатан масъулиятли муносабатни кучайтиришга қаратилган.
Ҳайвонларга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиш инсоннинг улар олдидаги масъулиятидан бири ҳисобланади. Улар ҳам ҳимоя ва хавфсиз муносабатга муҳтож.

Комментарии (0)

Оставить комментарий