Хорижда коронавирус юқтирган россияликларнинг 90 фоизи Туркияда бўлганлиги маълум қилинди
Россиянинг Туркиядаги элчиси Алексей Ерховнинг айтишича, Туркияда коронавирусдан 11 россиялик вафот этган.
Коронавирус юқтириб мамлакатга қайтган россияликларнинг 90 фоизи Туркиядан келган, деди Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова.Унинг маълум қилишича, 1 августда Туркия билан чегара очилганидан сўнг Россияга қарийб 1,5 млн киши қайтган. Хориж мамлакатларидан қайтиб келганларнинг 10 мингдан ортиғида коронавирусга тест натижаси мусбат чиққан ва уларнинг 90 фоизи Туркияда дам олиб келганлардир, деди Попова.
«Интерфакс» манбасининг сўзларига кўра, Россия ва Туркия ўзаро йўловчи рейслари сонини камайтириш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу хусусан, туристик мавсум якунланиши билан ҳам боғлиқ, деган манба.
Туркия билан авиақатновлар очилганидан буён ушбу мамлакатда 326 нафар россиялик туристда коронавирус аниқланган, деди Россиянинг Туркиядаги элчиси Алексей Ерхов. Унинг айтишича, Туркияда коронавирусдан 11 россиялик вафот этган.
Комментарии (0)