Хитойдаги фабрикада юз берган ёнғинда 19 киши ҳалок бўлди
Хитойнинг Чжэцзян вилоятидаги фабрикада юз берган ёнғин 19 кишининг ҳаётини олиб кетди, яна 3 киши жароҳат олди. Бу ҳақда воқеа юз берган Нинхай уезди раҳбариятида хабар қилинган.Ёнғин 29 сентябрда маҳаллий вақт билан соат 13.20да кенг истеъмол моллари ишлаб чиқарувчи фабрика биносида бошланган. Ўт ўчирувчиларга ёнғинни ўчириш учун 3 соат талаб қилинган.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги ходимлари ёнғиндан кейин воқеа жойида ҳаво ва тупроқ ҳолати таҳлилини ўтказишган. Уларнинг ҳисоботига кўра, фабрика периметри ва атрофида ифлосланишнинг мумкин бўлган меъёрларидан ошиш ҳолати аниқланмаган.
Ёнғиннинг юз бериши сабаблари ҳали аниқланмаган, тергов олиб борилмоқда.
Комментарии (0)