АҚШ Patriot ва F-35 етказиб бериш бўйича Туркияга янги таклиф бериши мумкин
АҚШ Patriot зенит ракета мажмуалари ва бешинчи авлод F-35 қирувчи самолётлари етказиб бериш бўйича Туркияга янги таклиф бериши мумкин. Бу ҳақда Haber Turk телеканали хабар қилди.Маълум қилинишича, Вашингтон ва Анқара товар алмашиш ҳажмини 100 млрд долларга етказиш учун эркин савдо тўғрисида битим имзолашга тайёрланмоқда. Мазкур битим доирасида Туркияга Patriot ва F-35 етказиб бериш бўйича янги таклиф берилади, мамлакат учун алюминий ва пўлатга нисбатан божлар пасайтирилади.
Туркия бир неча йил АҚШ билан Patriot зенит ракета мажмуаларини сотиб олиш учун келишишга уринган, аммо Вашингтон буни рад этганидан сўнг Анқара Москвадан С-400 мажмуаларини сотиб олишга қарор қилганди.
2017 йил сентябрда Россия ва Туркия С-400 етказиб бериш бўйича 2,5 млрд долларлик шартнома имзолади. Туркияга С-400 етказиб бериш шу йил 12 июлдан бошланди.
Энг сўнгги хабарлардан биринчи бўлиб хабардор бўлинг. Kun.uz'ни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг
Комментарии (0)