< Хитой АҚШнинг айрим маҳсулотларига божларни бекор қилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Хитой АҚШнинг айрим маҳсулотларига божларни бекор қилди

Хитой АҚШнинг айрим маҳсулотларига божларни бекор қилди
Хитой ҳукумати 17 сентябрдан АҚШда ишлаб чиқарилган 16 хил маҳсулот, жумладан, дорилар, пестицид ва лубрикантлардан 25 фоизлик бож тўловларини олиб ташлашга қарор қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда. Божлар 2018 йилда жорий этилганди. 
Ушбу рўйхатдан Америка экспортининг асосий маҳсулотлари – соя, чўчқа гўшти ва маккажўхори ўрин олмади.
Хабарда айтилишича, бундан ташқари, божлар бекор қилиниши мумкин бўлган маҳсулотларнинг янги рўйхати кўриб чиқилмоқда. 
Хитой ва АҚШ 1 сентябрдан ўзаро янги божларни жорий этди ва агарда навбатдаги музокараларда келишувга эришилмайдиган бўлса, 15 декабрдан янги божлар жорий этилишини эълон қилди. Музокаралар октябрда Вашингтонда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий