Трамп: Афғонистонда 8,6 мингдан камроқ америкалик ҳарбий қолдирилади
АҚШ президенти Дональд Трамп “Толибон” ҳаракати вакиллари билан маслаҳатлашувлар натижаларига кўра Афғонистонда 8,6 мингдан камроқ америкалик ҳарбий қолдирилишини маълум қилди. Трамп бу ҳақда Fox телекомпанияси бошловчисига интервьюда айтиб ўтган. “Биз қўшинлар сонини 8,6 минггача камайтирамиз, сўнгра кейин нима қилишни ҳал қиламиз”, деб айтган Трамп. АҚШ президентининг таъкидлашича, Афғонистонда АҚШ разведка хизматлари доимий қолиши керак.
Афғонистондаги ҳарбий операция 2001 йил октябридан бери 17 йилдан кўпроқ давом этмоқда. Операциянинг авжи вақтида (2012-2013 йиллар) Афғонистонда ғарб давлатлари қўшинлари сони 150 минг кишидан ошган. АҚШ ва НАТОнинг асосий жанговар кучлари Афғонистондан 2014 йилда олиб чиқилган, ҳозир мамлакатда НАТОнинг 14 минг кишилик инструктор ва маслаҳатчилар миссияси қолмоқда.
Комментарии (0)