Америка адмирали АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Венесуэлага қарши ҳаракатларга тайёрлигини маълум қилди
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Венесуэлага қарши зарур операцияларни амалга оширишга тайёр. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари жанубий қўмондонлиги раҳбари адмирал Крэг Фоллер маълум қилди."Нималар қилишни режалаштирганимизни айтмайман. Аммо сиёсий қарорларни бажаришга тайёр ҳолатдамиз", - деди у журналистларга.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари дунёда энг кучли бўлиб, "флотдан фойдаланиш ҳақида сиёсий қарор қабул қилинса, амалга ошириладиган иш бажарилади".
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэлага нисбатан денгиз қамали ёки карантинини қўллаш имкониятини кўриб чиқаётганлигини билдирганди.
Комментарии (0)