< CNN: Оқ уй Тайванга ўнлаб F-16 самолётлари етказиб беришни норасмий тарзда маъқуллади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

CNN: Оқ уй Тайванга ўнлаб F-16 самолётлари етказиб беришни норасмий тарзда маъқуллади

CNN: Оқ уй Тайванга ўнлаб F-16 самолётлари етказиб беришни норасмий тарзда маъқуллади
АҚШ маъмурияти Хитойнинг эътирозларига қарамасдан Тайванга ўнлаб F-16 қирувчи самолётлари етказиб беришни норасмий тарзда маъқуллади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб CNN хабар бермоқда.
Уларнинг маълумот беришича, Оқ уй ўз қарори ҳақида АҚШ конгрессини норасмий тарзда хабардор қилган.  
Телекомпаниянинг қайд этишича, шартнома амалга ошиши учун маъмурият конгрессга расман мурожаат қилиши талаб этилади. 
Тайвань 1949 йилдан буён ўз маъмурияти томонидан бошқарилади. У ўз байроғи, валютасига эга. Хитой Тайванни ўз провинцияларидан бири деб ҳисоблайди. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий