БМТнинг Кашмир бўйича маслаҳтлашувларига Ҳиндистон ва Покистон таклиф этилмади
Ҳиндистон ва Покистон вакиллари БМТ Хавфсизлик кенгашининг Жамму ва Кашмир штати атрофидаги вазият бўйича ёпиқ маслаҳатлашувларида иштирок этмайдилар. Маслаҳатлашувлар 16 августга белгиланган. Бу ҳақда Хавфсизлик кенгашида раислик қилаётган Польша доимий ваколатхонасида хабар қилинди.“Учрашув кенгашнинг ёпиқ маслаҳатлашувлари шаклида ўтгани сабабли бизда тегишли давлатлар вакилларини таклиф қилиш амалиёти йўқ. Шу сабабли, эртанги йиғилишда на Ҳиндистон, на Покистон вакиллари иштирок этади”, дейилган хабарда.
Таъкидланишича, учрашувда Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзоси вакилларигина иштирок этади. Маслаҳатлашувлар Хитой сўровига кўра ўтказилмоқда.
Покистон 5 августда Ҳиндистон Жамму ва Кашмир штати мақомини пасайтирганига кескин муносабат билдирган. Шундан кейин томонлар чегарага қўшинлар торта бошлагани хабар қилинган.
Таъкидлаш жоиз, икки давлат Кашмир учун уч марта жанг қилишига тўғри келган.
Комментарии (0)