Қоҳирада автоҳалокат оқибатида юз бергани тахмин қилинган портлаш теракт деб аталди
Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий Қоҳирада 20 кишининг умрига зиён бўлган портлашни теракт деб атади.Аввалроқ фожиага кислород баллони портлаши сабаб бўлгани тахмин қилинганди.
Воқеа оқибатида яна 47 киши жароҳат олган.
“Мен Миср халқи ва теракт оқибатида ҳалок бўлганлар оилаларига ҳамдардлик билдираман”, деб айтган Миср президенти.
Аввалроқ Миср ички ишлар вазирлиги Онкология миллий институти яқинидаги портлашга автомашиналар тўқнашуви олиб келганини маълум қилганди.
Охирги маълумотларга кўра, портлаш миналаштирилган машина ёрдамида амалга оширилган. Автомобил олдинроқ ўғирлаб кетилган бўлган.
“Автомобил қарама-қарши йўналиш бўйича ҳаракат қилган. У бир неча ой аввал ал-Мануфия вилоятида ўғирланган. Экспертиза машинада портловчи модда бўлганини кўрсатди”, дейилган ички ишлар вазирлиги баёнотида.
Дастлабки маълумотларга кўра, теракт ортида “Мусулмон биродарлар” террорчилик гуруҳига тегишли “Ҳасам” ҳаракати тургани айтилган.
“Дастлабки тергов ҳужум ва машинанинг миналаштирилиши ҳамда терактни амалга оширишга тайёргарлик ортида “Ҳасам” ҳаракати турганини кўрсатмоқда”, дейилган хабарда.
Комментарии (0)