< Ким Чен Ин қизи билан бирга қаҳрамонлар хотираси учун дарахт экди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Ким Чен Ин қизи билан бирга қаҳрамонлар хотираси учун дарахт экди

Ким Чен Ин қизи билан бирга қаҳрамонлар хотираси учун дарахт экди
КХДР раҳбари Kim Chen In қизи Ким Жу Э билан бирга мамлакат ҳарбийлари хотирасига бағишланган музей ҳудудида дарахт экди. Тадбир Шимолий Корея ҳарбийларининг жасоратини абадийлаштириш мақсадида ўтказилди.
Маълум қилинишича, мазкур музей чет эл ҳудудларида ҳалок бўлган КХДР аскарларининг жанговар фидокорлигига бағишланган ёдгорлик сифатида барпо этилмоқда. У, хусусан, Курск вилоятини озод қилиш операцияларида иштирок этган шимолий кореялик ҳарбийлар хотирасига бағишланади.
Ташриф давомида Ким Чен Ин қурилиш ишлари билан яқиндан танишиб, уларни белгиланган муддатда ва юқори сифатда якунлаш бўйича масъулларга кўрсатмалар берди. Шунингдек, у қизи билан биргаликда дарахт экиб, бу рамзий ҳаракат қаҳрамонларга бўлган ҳурмат ва хотира тимсоли эканини таъкидлади.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий