< Nvidia раҳбари Женсен Ҳуанг можаролардан сўнг ходимлардан узр сўради » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Nvidia раҳбари Женсен Ҳуанг можаролардан сўнг ходимлардан узр сўради

Nvidia раҳбари Женсен Ҳуанг можаролардан сўнг ходимлардан узр сўради
Дунёнинг энг йирик технологик компанияларидан бири — Nvidia бош директори Женсен Ҳуанг компания ахлоқ кодексини бузгани учун жамоадан расман кечирим сўради. The New York Times нашрининг ёзишича, ушбу баёнот Ҳуанг лавозимига қайтганидан сўнг ходимлар билан ўтказилган биринчи умумий йиғилишда янграган.
Шахсий хатолар, терапия ва бошқарув услуби учун узр
Учрашув давомида Женсен Ҳуанг оиласи ва компанияси олдидаги айбини очиқ тан олиб, ҳар куни 90 дақиқалик терапия сеансларига қатнаётганини маълум қилди. Шунингдек, у ўзи ишлаб чиқишда қатнашган ахлоқ кодексини бузганини «йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат» дея атади:
Бундан ташқари, Ҳуанг The New York Times нашрида унинг «таҳқирлашлар орқали буюкликка эришиш» деб таърифланган қаттиққўл бошқарув услубига ҳам тўхталди. У йиллар давомида ходимларни ҳақоратлагани ва камситгани нотўғри бўлганини тан олди. Эндиликда компаниянинг кадрлар бўлими (HR) Ҳуангнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан жамоа фикр-мулоҳазаларини тўплаб, ҳар ой директорлар кенгашига ҳисобот топшириб боради.
Трамп омили ва миллий хавфсизлик кафолати
Ҳуанг ўзининг лавозимга қайтишини АҚШ президенти Дональд Трампнинг директорлар кенгашига ўтказган босими ёки парда ортидаги келишувлар билан боғлаётган тахминларни рад этди. Унинг сўзларига кўра, кенгаш вазиятни атрофлича ўрганиб чиққан, шунингдек, компания Трамп маъмуриятидан Ҳуанг миллий хавфсизликка таҳдид солмаслиги ҳақида расмий кафолат олган.
Бироқ Американинг Semafor нашри маълумотларига кўра, Nvidia директорлар кенгаши Ҳуангни лавозимга тиклаш ҳақида эълон беришидан бир неча соат олдин президент Трамп йиғилишга телефон орқали уланиб, уни бош директорликка қайтаришни қўллаб-қувватлаган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий