< Украина HIMARS ёрдамида Қримдаги нишонларга ҳужум қилишга қодир — Пентагон » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Украина HIMARS ёрдамида Қримдаги нишонларга ҳужум қилишга қодир — Пентагон

Украина HIMARS ёрдамида Қримдаги нишонларга ҳужум қилишга қодир — Пентагон
​"Ҳисоб-китобларимизга кўра, янги ҳарбий ёрдам пакетимизга қўшимча равишда тақдим этилаётган HIMARS’да мавжуд GMLRС тизимлари билан улар жанг майдонида кўплаб нишонларга ҳужум қилишга қодир«, — деди Лора Купер брифингда АТАСМС узоқ масофали ракеталарини Украинага етказиб бериш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавобан.
Унинг сўзларига кўра, GMLRС Қримдаги нишонларга ҳам ета олади. „Шунчаки аниқлаштириб кетмоқчиман: Қрим — бу Украина“, — деб қўшимча қилди Купер.
Июль ойида Оқ уй Украинага 300 км масофага учадиган АТАСМС ракеталарини етказиб беришдан бош тортган эди. Сентябрь ойида NBC телеканали ушбу қуролларни етказиб беришга Пентагон қарши чиққани ҳақида хабар берди. Россия агар АТАСМС Украинага етказилса, Қўшма Штатлар „қизил чизиқ"дан ўтиб кетиши ҳақида огоҳлантирган. 4 октябрь куни Оқ уй Украинага 625 миллион долларлик янги ёрдам пакетини, жумладан тўртта HIMARS ва улар учун снарядлар етказилишини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ғарб давлатлари Қримнинг Россия таркибига киришини тан олмайди.​

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий