Чиқинди йиғувчи рафиқасининг полиция капитани бўлишига ёрдам берди
Бразилияда кўча тозаловчи бўлиб ишлайдиган Жозе Франсиско Баррос чиқиндилар орасидан топган китобларини рафиқаси Андрея Гимарайнс Таварес учун уйига олиб келган. Бу китоблар аёлнинг ҳуқуқшунослик бўйича таҳсил олиш орзусини амалга оширишида муҳим роль ўйнаган.
Mais Goiás нашрининг 2026 йил 20 июндаги хабарига кўра, жуфтлик биргаликда кўплаб молиявий қийинчиликларни бошдан кечирган. Андрея қарийб етти йил давомида уй хизматчиси бўлиб ишлаган. Олий таълим олиш учун эса эри олиб келган китоблардан фойдаланган. Натижада у ҳуқуқшунослик йўналишида тўлиқ грант асосида таҳсил олишга муваффақ бўлган.
Университетни тамомлагач, Андрея Гояс штати ҳарбий полициясига ишга кириш учун танловдан ўтган. Ҳозирда у полиция капитани унвонига эга.
2026 йил июнь ойида оила биргаликдаги ҳаётининг 25 йиллигини нишонлади. Шу муносабат билан ўтказилган фотосессияда Андрея полиция формасида, Жозе эса шаҳарни ободонлаштириш ташкилотидаги иш кийимида суратга тушди. Оиланинг 23 ёшли ўғли ҳам фотосессияда иштирок этди. Суратлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.
Жозе ва Андреянинг ҳикояси бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва таълим инсон ҳаётини ўзгартиришда муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатади.
Комментарии (0)