< Канада Украинага яна 20 мингта артиллерия снарядларини юборади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Канада Украинага яна 20 мингта артиллерия снарядларини юборади

Канада Украинага яна 20 мингта артиллерия снарядларини юборади
Оттава Украинага қўшимча равишда яна 20 мингта артиллерия снарядларини юборади. Бу ҳақда Канада мудофаа вазири Анита Ананднинг сўзларига таяниб «Интерфакс» хабар тарқатган.

Вазирнинг баёнотига кўра, АҚШдан 98 миллион доллар эвазига олинган қурол-яроқлар Украинага Канада ва бошқа иттифоқчилар томонидан юборилган М777 гаубицалари учун ишлатилади.

Шунингдек, Канада ОАВ мамлакатнинг Украинага юқори сифатли сунъий йўлдош тасвирлари, саккизта зирхли транспорт, камера ўрнатилган ўнлаб дронлар, пулемётлар, карабиналар, зирхли нимчалар тақдим қилгани ҳақида ёзган.

Аввалроқ Пентагон раҳбари Ллойд Остин «Украина мудофааси бўйича контакт гуруҳи» учрашувида Киевга 20 та давлат томонидан қўшимча ёрдам юборилишини айтганди. Остин Италия, Греция, Норвегия ва Польша каби мамлакатларнинг Украинага артиллерия жиҳозларини беришини қайд этган.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий