Бразилияда коронавирусдан ўлимлар сони бўйича антирекорд қайд қилинди
Бразилияда сўнгги кун ичида коронавирусдан 1179 киши вафот этди. Мамлакатда бир кун ичида коронавирусдан вафот этганлар сони илк бор минг нафардан кўпроқни ташкил қилди.

Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигида маълум қилинди. Бу рекорд кўрсаткич бўлиб, аввал бу борадаги энг юқори кўрсаткич 12 май куни қайд қилинган ва 881 нафар ўлимни ташкил қилган.
Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 271 мингдан кўпроқни, ундан вафот этганлар 17983 нафарни ташкил қилмоқда.
Бразилия президенти Жаир Болсонару мамлакатда карантин чоралари киритилишига қарши чиқиб келмоқда. Бу эса ўз ҳудудларида ижтимоий изоляция режимини жорий қилган бир қатор штатлар раҳбарлари билан президент ўртасидаги жиддий зиддиятга сабаб бўлмоқда.
Коронавирус тарқалишига қарши чоралар борасидаги баҳслар сабабли Болсонару бир ой аввал соғлиқни сақлаш вазири Энрике Мандеттуни бўшатиб юборган эди. Янги вазир Нельсон Тейх эса янги лавозимда бир ой ҳам ушланмай, истеъфога чиқиб кетди. Ҳозир соғлиқни сақлаш вазири вазифаларини бунгача вазир ўринбосари лавозимини эгаллаган генерал Эдуардо Пазуэлло бажармоқда.
Комментарии (0)