Эрдўған С- 400 келишувини Туркия тарихидаги энг муҳим келишув деб атади
Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўған Туркиянинг энг йирик газеталари муҳаррирлари билан интервьюсида С-400 келишувининг алоҳида аҳамиятга эгалигини таъкидлаб ўтди. Унга кўра Россия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимининг дастлабки қисмлари Туркияга шу ҳафтада етказила бошланди. Эрдўғаннинг сўзларига кўра, бу битим тарихдаги энг муҳимларидан бири ҳисобланади, чунки у тинчликни кафолатлашга имкон беради.Туркия президенти унинг давлати урушга тайёргарлик кўрмаётгани, бироқ ўз хавфсизлигини таъминлаш учун замонавий қуроллар харид қилиши кераклигини таъкидлаб ўтган.
Эрдўған Туркия ўзининг географик жойлашуви сабабли доимо турли йўналишлардаги хавфларга тўқнаш келишига тўғри келишини таъкидлаб ўтган. Шу билан бирга у Ғарб давлатлари билан ҳарбий келишувлар хавфсизликни кафолатламаслигини қўшимча қилган. У Туркия чегаралари яқинида доимо турли ихтилофлар юзага келишини қайд қилиб ўтган.
Эрдўған 100 нафар киши Россияда ўқув машғулотларини ўтаб қайтгани, эндиликда уларнинг ўзи ҳам бошқаларни ўргатиши мумкинлигини таъкидлаб ўтган. Унинг айтишича, давлатга ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини бошқаришни биладиган 10 чандон кўпроқ одам зарур.
Комментарии (0)