Берлин, Париж ва Лондон АҚШ туфайли Эрон билан ядро келишуви барбод бўлишидан хавотирда
Берлин, Париж ва Лондон ядро келишуви АҚШ санкцияларининг босими остида барбод бўлишидан ҳамда Эрон келишувнинг бир қанча асосий қоидаларига риоя қилмаслигидан хавотирда, деб айтилган Германия, Франция ва Буюк Британия давлатлари раҳбарларининг баёнотида. "Бугунги кунда биз ядро келишуви АҚШ санкцияларининг босими остидалиги ҳамда Эрон келишувнинг бир қанча асосий қоидаларига риоя қилмаслиги оқибатида келишув барбод бўлишидан хавотирдамиз", деб айтилган Германия ҳукуматининг матбуотга берган баёнотида
Аввалроқ Буюк Британиянинг АҚШдаги собиқ элчиси Лондонга йўллаган мактубларида АҚШ президенти Дональд Трамп ядро келишувидан ўзидан аввалги президент Барак Обамага қасдма-қасд чиқиб кетганини айтгани маълум қилинганди.
Комментарии (0)