< Хитой тезюрар «Буюк темир йўл»ини ишга туширди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Хитой тезюрар «Буюк темир йўл»ини ишга туширди

Хитой тезюрар «Буюк темир йўл»ини ишга туширди
Хитойда бугун, 10 июль куни Тянцзинь ва Гонконг шаҳарларини туташтирувчи тезюрар темир йўл ишга туширилди. Бу ҳақда Синьхуа хабар берди.
Маҳаллий вақт билан соат 10:58 да  Тяньцзиндан чиққан 1 100 йўловчилик «G305» тезюрар поезди орадан ўн соат ўтиб Гонконгга етиб бориши керак. Орадаги масофа — 2450 километр.
Тяньцзиндаги Ғарбий вокзал директори ўринбосари Жэнь Хунцюаннинг айтишича, поездга чипталар саноқли дақиқаларда сотилиб кетган. Иккинчи класс вагонлар учун чипта нархи — 1092,5 юань ($159 атрофида).

Комментарии (0)

Оставить комментарий