< Суд Трампга Twitter’да фойдаланувчиларни блоклашни тақиқлади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Суд Трампга Twitter’да фойдаланувчиларни блоклашни тақиқлади

Суд Трампга Twitter’да фойдаланувчиларни блоклашни тақиқлади
Нью-Йорк ҳакамлик суди АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter’даги аккаунтида фойдаланувчиларни танқидий фикрлар учун блоклай олмаслиги ҳақида қарор чиқарди.
2018 йил майида Нью-Йоркнинг Манхэттен туманидаги федерал суд Трамп Twitter’да баъзи фойдаланувчиларни блоклаб, сўз эркинлигини бузаётганини айтган ва бу фойдаланувчилардан тақиқловни олишни талаб қилган. Кейинроқ АҚШ Адлия вазирлиги суднинг ушбу қарори устидан шикоят қилган.  
“Конституцияга 1-тузатма ижтимоий тармоқларда турли расмий мақсадлар учун аккаунтга эга мансабдор шахсга одамлар ушбу мансабдор шахс қўллаб-қувватламайдиган қарашларни билдиришгани учун уларни онлай-мулоқотдан истисно қилишига йўл бермайди”, дейилган суд қарорида.
Трампга қарши даъво аризаси у блоклаган 7 фойдаланувчи томонидан 2017 йилда топширилган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий