< Атамбоев Қирғизистоннинг собиқ президенти мақомидан маҳрум этилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Атамбоев Қирғизистоннинг собиқ президенти мақомидан маҳрум этилди

Атамбоев Қирғизистоннинг собиқ президенти мақомидан маҳрум этилди
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев дахлсизлик билан бирга мамлакатнинг собиқ президенти мақомидан маҳрум этилди.
Қирғизистон парламенти сайтида 9 июлда тегишли қарор эълон қилинган. Унда Атамбоевни собиқ президент мақомидан маҳрум қилишга бошқа бир қарор – Атамбоевга қарши айбловлар билдирилиши ҳақидаги қарор ҳамда бош прокурорнинг собиқ президент хатти-ҳаракатларида у томонидан давлат раҳбари ваколатлари бажарилганда жиноят аломатлари бўлгани ҳақидаги хулосаси асос бўлгани айтилган.
Атамбоев Қирғизистон президенти лавозимини 2011 йил 1 декабрдан 2017 йил 24 ноябргача эгаллаган. 
Аввалроқ Қирғизистон парламенти Атамбоевни дахлсизликдан маҳрум қилгани маълум қилинганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий