Францияда 2020 йилдан авиарейслар учун экология солиғи жорий этилади
Франция 2020 йилдан мамлакат ҳудудидан амалга ошириладиган рейсларга "авиатранспорт учун экосолиқ" жорий этилади, деб маълум қилди мамлакат транспорт вазири Элизабет Борн.Унинг маълум қилишича, Франциядан учадиган ҳаво транспортларининг барча рейсларига экологик бадал жорий этилади. Йиғим миқдори ЕИ доирасидаги "эконом" тоифасидаги рейсларга 1,5 евродан ва "бизнес-класс" тоифасидаги рейсларга 9 еврогача, Евроиттифоқ ташқарисига рейслар учун эса "эконом" тоифасидаги рейсларга 3 евродан, "бизнес-класс" рейсларига 18 еврогача бўлади.
Унинг таъкидлашича, солиқ самолётлари Франциядан учадиган барча авиакомпанияларга жорий этилади.
Шу билан бирга, ички рейслар ҳамда Франциянинг денгизорти ҳудудларига парвозларга солиқ жорий этилмайди.
Комментарии (0)