Ёнғин сабабли Европадаги энг катта океанариум эвакуация қилинди
Испаниянинг Валенсия шаҳрида жойлашган Европадаги энг катта океанариум ёнғин сабабли эвакуация қилинди. Бу ҳақда Валенсия фавқулодда вазиятлар жамиятининг Twitter саҳифасида маълум қилинди.Маълумот берилишича, айни пайтда ёнғин ўчирилмоқда.
Океанариум 110 минг квадрат метр майдонни эгаллайди, унда 500 турдаги 45 минг жонивор бор.
Мазкур маскан нафақат Валенсия, балки бутун Испаниядаги энг диққатга сазовор жойлардан ҳисобланади.
Комментарии (0)