Оқ уй ижтимоий тармоқлар бўйича учрашувга Facebook ва Twitter компанияларини таклиф қилмади
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Facebook ва Twitter компанияларини ижтимоий тармоқлар бўйича Оқ уйда бўлиб ўтадиган учрашувга таклиф қилмади. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.Телеканалнинг билдиришича, Оқ уйнинг Facebook ва Twitter борасидаги бундай қарори аввалдан кутилганди. Компаниялардагиларнинг фикрича, мазкур учрашувда асосан Facebook ва Twitter сиёсатидан норози қарашларга эга бўлганлар қатнашади.
Оқ уй маъмуриятининг маълум қилишича, учрашувда "рақамли ахборот макони етакчилари замонавий интернет муҳитининг имконият ва муаммолари хусусида суҳбатлашишади".
Трамп кўп бора Facebook ва Twitter ҳамда Google қидирув тизими консерватив аудитория овозини бўғиб қўяётгани, АҚШдаги вазият борасидаги ижобий маълумотларни яшираётганликда айблаганди.
Комментарии (0)