< Афғонистонда содир бўлган портлашда ўндан ортиқ киши ҳалок бўлди, 180га яқин киши жароҳатланди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Афғонистонда содир бўлган портлашда ўндан ортиқ киши ҳалок бўлди, 180га яқин киши жароҳатланди

Афғонистонда содир бўлган портлашда ўндан ортиқ киши ҳалок бўлди, 180га яқин киши жароҳатланди
Афғонистон шарқидаги Ғазни шаҳрида юз берган портлаш натижасида камида 12 киши ҳалок бўлди, 179 киши жароҳатланди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Воҳидулла Майрага таяниб TOLO news телеканали хабар қилди.
Хабарда айтилишича, Афғонистон миллий хавфсизлик директорати бўлинмаси биноси яқинида миналаштирилган автомобиль портлаган.
Аввалроқ 12 киши ҳалок бўлгани, 43 киши жароҳатлангани маълум қилинганди. Ҳужумдан жабрланганларнинг аксарияти аёллар ва болалардир.
Ушбу ҳужум учун жавобгарликни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий