Ҳиндистон Душанбеда 46 млн долларлик автомобиль йўли қуради
4 июль куни пойтахт ҳокими Рустам Имомали ва Ҳиндистоннинг Тожикистондаги элчиси Сомнат Гош йўл қурилишига старт берди.
Лойиҳа пойтахтнинг Ғарбий дарвозаларидан «Чортут» маҳалласигача 9,2 км.лик йўл қуришни назарда тутади. Йўлнинг кенглиги 40 метр бўлади ва икки йўналишда саккизта йўлакдан ташкил топади.
Лойиҳа доирасида Катта Ҳисор канали бўйлаб автомобиль кўприги, темир йўл тармоғи, иккита йўл ўтказгич, йўлак қуриш, йўл бўйлаб ёритиш устунлари ҳамда йўл белгиларини ўрнатиш мўлжалланмоқда.
Ҳиндистон ҳукумати ушбу мақсадлар учун 46,5 миллион доллар миқдорида грант ажратади.
Душанбе ҳокими масъул шахсларга лойиҳани халқаро даражада ва белгиланган муддатда амалга ошириш бўйича топшириқ берди.
Комментарии (0)