< Хитой Трампдан берган ваъдасини бажаришни ва Huawei’га нисбатан санкцияларни бекор қилишини сўради » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Хитой Трампдан берган ваъдасини бажаришни ва Huawei’га нисбатан санкцияларни бекор қилишини сўради

Хитой Трампдан берган ваъдасини бажаришни ва Huawei’га нисбатан санкцияларни бекор қилишини сўради
АҚШ президенти Дональд Трамп берган ваъдаларини эслаши ва Huawei корпорациясига нисбатан санкциявий босимни бас қилиши керак. Бу ҳақда ХХР тижорат вазирлиги вакили Гао Фэн айтди.
"Биз Трампнинг Осакадаги G20 саммити матбуот анжуманидаги баёнотини эътиборга олдик: Америка томони ўз миллий корхоналарига Huawei’га юқори технология маҳсулотларини сотишга рухсат беради. Умид қиламизки, АҚШ ваъдасида туради ва қисқа муддатларда хато чоралар кўришни тўхтатади, Хитой компанияларига босим ўтказишни бас қилади", деди у.
Осакадаги G20 саммитида ХХР раиси Си Цзиньпин билан музокаралар якунида АҚШ президенти Huawei’га Америка маҳсулотларини олишга рухсат беришини билдирганди. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий