< Ливиядаги мигрантларни вақтинча сақлаш марказига берилган авиазарба натижасида 60 киши ҳалок бўлди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Ливиядаги мигрантларни вақтинча сақлаш марказига берилган авиазарба натижасида 60 киши ҳалок бўлди

Ливиядаги мигрантларни вақтинча сақлаш марказига берилган авиазарба натижасида 60 киши ҳалок бўлди
Ливия пойтахти Триполидаги мигрантларни вақтинча сақлаш марказига берилган авиазарба натижасида 60 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар берди.
Аввалроқ Reuters агентлиги Триполи яқинидаги мигрантларни вақтинча сақлаш маркази ҳаво ҳужумига учраганини хабар қилганди. Ливияни қўллаб-қувватлаш бўйича БМТ миссиясининг маълумот беришича, 44 киши ҳужум қурбонига айланган, 130 дан ортиқ киши жароҳатланган. 
Маълумотларга кўра, зарба берилган вақтда марказда 616 киши бўлган. 
Воқеадан сўнг Ливия миллий армияси ва Миллий келишув ҳукумати баёнотлар билан чиқиб, ушбу ҳужумда бир-бирини айблади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий