< Туркманистонда ҳарбий хакерларни тайёрлаш бошланади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Туркманистонда ҳарбий хакерларни тайёрлаш бошланади

Туркманистонда ҳарбий хакерларни тайёрлаш бошланади
Туркманистон Мудофаа вазирлигининг Сапармурод Туркманбоши номидаги Ҳарбий институтида янги ўқув йилидан бошлаб «киберфронт жангчилари»ни тайёрлаш бошланади. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» нашри Milli goşun ҳарбий журналига таянган ҳолда ёзмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, институтда ахборот хавфсизлиги, автоматлаштирилган бошқарув ва дастурий таъминот каби мутахассисликлар бўйича ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш учун кафедра очилди.
Кафедрани келажакда тамомлайдиган зобитлар рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича давлат дастурини амалга ошириш доирасида ахборот хавфсизлиги таҳдидларига қарши кураш олиб борадилар.

Комментарии (0)

Оставить комментарий