< Европа Иттифоқи саммити асосий лавозимларга тайинловларни маъқуллади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Европа Иттифоқи саммити асосий лавозимларга тайинловларни маъқуллади

Европа Иттифоқи саммити асосий лавозимларга тайинловларни маъқуллади
Брюсселда бўлиб ўтган шошилинч саммитда Европа Иттифоқига аъзо 28 та давлат Европадаги энг асосий лавозимларга кўрсатилган номзодларни маъқуллашди. Бу ҳақда Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск маълум қилди, деб ёзади ТАСС.
«Европа кенгаши Европа иттифоқи институтларининг бўлажак раҳбариятини маъқуллади», — деган у.
ЕИ саммити ГФР мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен номзодини Еврокомиссия (ЕК) раҳбарлигига — ўз эгасига энг кенг ҳаққоний ваколатлар берувчи лавозимга маъқуллаган. Бундан ташқари, етакчилар Бельгия бош вазири Шарль Мишелни Европа кенгаши раҳбари лавозимига, Испания ташқи ишлар вазири Жозеп Бореллни ЕИ дипломатияси раҳбарлигига, Халқаро валюта жамғармаси директори Кристин Лагардни Европа Марказий банки раҳбарлигига илгари суришган.
Тускнинг фикрича, Лагард марказий банкнинг энг мустақил раҳбари бўлади. «Мен Кристинни кўп йиллардан бери биламан ва аминманки у Европа Марказий банкнинг энг мустақил раиси бўлади», — деган у.
Саммит йўлакларидаги манбаларнинг ТАССга маълум қилишларича, Лагард номзодини Франция президенти Эмманюэль Макрон илгари сурган. У ГФР канцлери Ангела Меркелнинг қўллови билан бу ишга қўл урган ва ўз навбатида Германия мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйеннинг Еврокомиссия раҳбарлигига тайинланишини қўллаб-қувватлашини ваъда қилган.
ЕИ саммити Лагард номзодини ЕМБ раҳбарлигига илгари сурган. Энди бу қарорни Европа парламенти тасдиқлаши керак. Бу лавозимда у 1 ноябрь куни италиялик Марио Драгининг ўрнини эгаллайди.
Саммит қароридан кўп ўтмасдан Кристин Лагард ЕМБ раҳбарлигига номзоди илгари сурилгани учун ХВЖ тақсимловчи директори вазифасини бажаришни вақтинча тўхтатишини эълон қилган.
Ҳозирча номаълум бўлиб турган ягона номзод — Европа парламентининг янги спикеридир. Манбаларнинг маълумотига кўра, ЕИ етакчилари бу лавозимга Укрианада туғилган болгар сиёсатчиси, ЕПда сўл европа сиёсий кучлари вакили бўлган Сергей Станишев номзодини кўриб чиқишган. Дипломатларнинг айтишича, бир қатор Шарқий Европа мамлакатлари «Россияга дахлдор ўтмиши», яъни сиёсатчи Россияда таълим олгани, гўёки Россия фуқароси ҳам бўлгани учун Станишев номзодига қарши чиқишган.
Энди барча номзодлар Европа парламентининг янги таркиби томонидан тасдиқланиши керак. Европа амалдорларининг жорий мандати 31 октябрь куни тугайди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий