ЕТТБ Тожикистонга бериладиган молиявий ёрдамни уч бараварга ошириш имкониятини кўриб чиқмоқда
"ЕТТБ директорлар кенгашига мамлакатга йиллик ёрдамни ҳозирги 60-70 млн доллардан 150-200 млнга ошириш ҳақида шахсан ўзим айтмоқчиман", - деди у.
ЕТТБ президенти Тожикистонга ташрифи чоғида мамлакат президенти Эмомали Раҳмон ҳамда иқтисодий сектор мулозимлари ва хусусий сектор вакиллари билан учрашувлар ўтказди.
Маълумотларга кўра, ЕТТБнинг мамлакатда амалга оширган ва ҳозирги лойиҳалари ҳажми 2019 йил 1 июнь ҳолатига 845 млн доллар атрофида.
Комментарии (0)