Тунисда беларуслик икки фуқаро жосусликда гумонланиб қўлга олинди
Хабарда айтилишича, гумонланувчилар икки ҳафтадан ортиқ вақт давомида шаҳардаги меҳмонхоналардан бирида туришган ва ўз хоналарига меҳмонхона хизматчиларини киритишмаган. Тинтув вақтида улар турган хонадан компьютерлар, мобиль телефонлар, электрон чиплар ва бошқа техник қурилмалар ҳамда Украина, Польша ва Мальдив паспортлари топилган.
Олинган барча буюмлар Тунис ички ишлар вазирлигига жўнатилди, деб хабар беради радиостанция.
Комментарии (0)