Туркия Яқин Шарқ бўйича АҚШ таклиф қилган "аср келишуви"ни қўллаб-қувватламади
"Биз бу ташаббусни ҳеч қачон яхши деб ҳисобламаймиз... Биз "Фаластин ерлари сотилмайди" деганмиз. Бу бизнинг позициямиз", - дея Эрдўғандан иқтибос келтиради газета.
АҚШ келишувнинг иқтисодий томонини 23 июнда маълум қилди.
ФАТҲ Оқ уйнинг “аср битими” деб аталаётган ушбу режасини “фаластин халқига таклиф қилинаётган ва араб пулларига асосланган пора” деб атади. Ташкилот АҚШнинг таклифи ҳақиқатда мустақил давлатни орзу қилаётган фаластинликлар умидларига чек қўяди, деб ҳисобламоқда.
Фаластинлик сиёсатчилар, жумладан Фаластин президенти ва ФАТҲ раиси Маҳмуд Аббос бу таклифни рад этди.
“Сиёсий ечим бўлмагунча, масаланинг иқтисодий томонини муҳокама қилмаймиз”, деб айтган Аббос. Унга фаластинлик бошқа сиёсатчилар ҳам қўшилишган. Уларнинг таъкидлашича, фаластинликларга “АҚШ пуллари эмас”, балки Исроил оккупациясидан халос бўлиш талаб этилади ва кўринишича, ушбу режа Исроил манфаатлари йўлида яратилган.
Аввалроқ Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ илгари сураётган "аср келишуви"ни Фаластиннинг мақсадларини йўқ қилишга қаратилган фитна деб атаганди.
Комментарии (0)