< Эрон хитойлик туристлар учун мамлакатга визасиз режимни маъқуллади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Эрон хитойлик туристлар учун мамлакатга визасиз режимни маъқуллади

Эрон хитойлик туристлар учун мамлакатга визасиз режимни маъқуллади
Эрон Ислом Республикаси ҳукумати Хитой Халқ Республикасидан мамлакатга ташриф буюрувчи сайёҳлар учун визасиз режимни маъқуллади. Бу ҳақда «Синҳуа» агентлиги Эрон маданий мерослар, халқ ҳунармандчилиги ва туризм ташкилоти раҳбари Вали Темурийдан иқтибос келтириб хабар бермоқда..
Унинг сўзларига кўра, Эронга кириш учун «хитойлик туристлардан ортиқ виза талаб қилинмайди».
Ўтган ҳафтада Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ички ишлар вазирига мамлакатга кириб келаётган хорижлик сайёҳларнинг паспортига кириш ҳақидаги қайдни билдирувчи муҳрни босмаслик масаласини ҳал қилиш топшириғини берган эди. Бундай йўл хорижлик сайёҳларга Эронга киришни енгллаштириш ва келгусида бунинг учун АҚШ томонидан қандайдир санкцияларга дучор бўлиш хавфини камайтириш учун тутилган.
Ўтган йили АҚШ ҳукумати айрим давлатлар, жумладан Эронга борган шахсларга нисбатан АҚШга киришда маълум бир чекловлар қўлланилиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.
Расмий манбаларга кўра, 2018 йилда Эрон Ислом Республикасига 7,8 миллион хорижлик сайёҳ кириб келган. Теҳроннинг режаларига кўра, 2025 йилга бориб Эрон ҳар йили ўз ҳудудига хориждан камида 20 миллионта сайёҳни қабул қила бошлайди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий