Трамп ва Ким Чен Ин учрашувида АҚШ ва Шимолий Корея журналистлари жанжаллашиб кетди – ОАВ
Мухбирнинг таъкидлашича, воқеа оқибатида Оқ уйнинг янги матбуот котиби жабр кўрган.
“Менга янги матбуот котиби Стефани Гришэм Трамп ва Кимнинг учрашувини ёритиш учун яхшироқ жой эгаллаш вақтидаги можарога тушиб қолгани айтилди. Манбанинг маълум қилишича, Гришэм “жанжал оқибатида” лат ейиш жароҳати олган”, деб ёзган Акоста твиттерда.
30 июнда Трамп ва Ким Чен Ин Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги қуролсизлаштирилган ҳудудда учрашишди. Улар Корея яриморолини шимол ва жанубга ажратувчи ҳарбий-демаркация чизиғида бир-бирлари билан сўрашиб, сўнгра Пханмунжом пунктида музокаралар ўтказишган. Трамп билан у ерга Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ҳам ташриф буюрган.
Комментарии (0)