< Францияда мутлақ ҳарорат рекорди қайд этилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Францияда мутлақ ҳарорат рекорди қайд этилди

Францияда мутлақ ҳарорат рекорди қайд этилди
Францияда мутлақ ҳарорат рекорди қайд этилди: Карпантра шаҳрида ҳарорат 44,3 даражага етди, деб хабар берди BFMTV телеканали.
Аввалги рекорд 2003 йил 12 августда қайд этилганди, Сен-Кристоль ва Конкерак коммуналарида ҳарорат 44,1 даражани ташкил этган.
Франция ҳукумати аҳолини жазирама об-ҳавода ҳушёр бўлишга чақирмоқда.
Франция бош вазири Эдуар Филипп жазирама сабабли 4 мингта мактаб ёпилганини маълум қилди. Таълим вазири Жан-Мишель Бланкер коллежлардаги имтиҳонлар бир ҳафтага ортга сурилганини эълон қилди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий