АҚШ Сенати Туркияга F-35 самолётлари сотилишини тақиқлади
Хабар қилинишича, ҳужжатни қабул қилиш учун 86 сенатор овоз берган, саккиз сенатор қарши чиққан. Ҳужжат вакиллар палатаси аъзолари томонидан маъқулланиши лозим, шундан сўнг АҚШ президенти Дональд Трамп уни имзолайди.
Ҳужжатда таъкидланишича, агарда мудофаа вазири ва давлат котиби Туркия Россиянинг С-400 ракета мажмуаларини олишдан воз кечгани ҳақида далиллар келтира олса, бу тақиққа истисно киритилиши мумкин.
27 июнь куни Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған F-35 самолётларини етказиб бермаслик ҳақидаги таҳдидлар ноўрин эканлиги, чунки мамлакат 1,25 миллиард доллар тўлаб бўлганини айтди. Унинг қўшимча қилишича, агарда шартномага риоя қилинмаса, бу пуллар қайтарилишини талаб қилади.
2017 йил сентябрда Россия Туркияга тўртта С-400 дивизионини етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолаган. Шартнома қиймати 2,5 миллиард долларни ташкил этади, унинг ярмини Россия кредити қоплайди.
Комментарии (0)