< Метеорологлар Германия ва Австрияда янги ҳарорат рекордлари қайд этилганини хабар қилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Метеорологлар Германия ва Австрияда янги ҳарорат рекордлари қайд этилганини хабар қилди

Метеорологлар Германия ва Австрияда янги ҳарорат рекордлари қайд этилганини хабар қилди
Австрия ва Германия метеорология хизматлари янги ҳарорат рекордлари ҳақида хабар қилди: Германияда 38,6 даража, Австрияда эса 35 даража ҳарорат қайд этилган.
"Германияда янги ҳарорат рекорди қайд этилди ва у 38,6 даража иссиқни ташкил этди. У 1947 йилги 38,5 даража рекорд ҳароратни ортда қолдирди", - деб хабар берди Германия метеорология хизмати.
Австрия метеорология ва геофизика хизмати ходимлари ҳам бу йилги июнь ойини энг жазирама деб аташди. Кўрсаткич бу ойда ўртача ҳароратдан 4,5 даражага баланд бўлган.
Аввалроқ Польшанинг Радзин шаҳрида ҳаво ҳарорати сояда 38,2 даражани ташкил этгани хабар қилинганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий