< Россия Тожикистон армияси ва махсус хизматларини кучайтиришга кўмаклашади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Россия Тожикистон армияси ва махсус хизматларини кучайтиришга кўмаклашади

Россия Тожикистон армияси ва махсус хизматларини кучайтиришга кўмаклашади
Россия Тожикистон армияси ва махсус хизматларини кучайтиришга кўмаклашади. Бу ҳақда Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Бишкекда бўлиб ўтаётган КХШТ мамлакатлари хавфсизлик кенгашлари котиблари қўмитаси йиғилишида маълум қилди.
"Биз Россия мудофаа вазирлиги ва махсус хизматлари йўналишида, жумладан Тожикистон қуролли кучларини модернизация қилиш дастурини амалга ошириш бўйича Тожикистон куч тузилмаларини мустаҳкамлаймиз", - деди Патрушев.
Мутахассисларнинг қайд этишларича, КХШТ мамлакатлари хавфсизлиги учун асосий таҳдид Афғонистоннинг шимолий вилоятларидан бўлмоқда.
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон киради.  

Комментарии (0)

Оставить комментарий