НАТО Европада янги ядровий ракеталарни жойлаштирмасликка қарор қилди
"Вазирлар Европада янги ерусти ядровий ракеталарини жойлаштириш нияти йўқлигини тасдиқлашди", - деди Столтенберг.
Жорий йил бошида Вашингтон ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадан чиқишини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин 2 февралда Россия ҳам шартномадаги иштирокини тўхтатишини маълум қилди.
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков агарда Вашингтон шартномага қайтса, Россия ҳам шундай қилишини билдирди.
Комментарии (0)