Зеленскийнинг президент лавозимидаги биринчи маоши 500 доллардан камроқ бўлди
"Давлат ишлари бошқармаси томонидан берилган маълумотга кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга 2019 йил май ойи учун 12 797 гривен миқдорида маош ҳисобланди", - дейилади жавобда.
Қайд этилишича, Зеленскийга устама ва мукофотлар ёзилмаган. Маошдан 2 481 гривен (95 доллар атрофида) мажбурий йиғим ва солиқлар ушлаб қолинган.
Зеленский президент лавозимига расман 20 майдан киришган.
Комментарии (0)