АҚШ Мексикада ИШИД жангарилари бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди
Ҳужжатда айтилишича, ИШИД билан алоқадор бўлган Мисрнинг икки фуқароси ва бир ироқлик май ойида Панамада, июнь бошида эса Коста-Рикада кўриниш берган. Булар Иброҳим Муҳаммад, Муҳаммад Айсса ва Аҳмад Ғаним Муҳаммад ал Жубурийлардир. Мисрликларнинг қаерда эканлиги номаълум, аммо улар Мексикага ўтиб кетишгани тахмин қилинмоқда, Ироқ фуқароси эса Коста-Рикада қўлга олинган.
Американинг ҳисоблашича, мисрликлар АҚШга ўтишни режалаштирган.
Комментарии (0)