SpaceX коинотга 152 кишининг хокини бир грамини 5 минг доллардан жўнатади
Орбитага 24 та сунъий йўлдошни олиб чиқиш режалаштирилган. Business Insider нашрининг хабар беришича, хоклар жойланган капсулалар сунъий йўлдошлардан бирига жойланади.
Хокларнинг етказилиши учун Celestis Memorial Spaceflights компанияси масъул ҳисобланади. Компания аввалроқ “Юлдузли йўл” фильми актёри Жеймс “Скотти” Дохан, геолог Южин Шумейкер ва бошқаларнинг хокини фазога жўнатган. Хизмат нархи бир грамм хок учун 5 минг долларни ташкил қилади.
Аввалроқ SpaceX глобал интернет учун орбитага 60 та сунъий йўлдош олиб чиққан Falcon 9 ракетасини учирганди. Сунъий йўлдошларнинг барчаси интернетга муваффақиятли уланган.
Комментарии (0)