Помпео Саудия подшоҳи билан «самарали» учрашув ўтказди
Помпео твиттердаги саҳифасида подшоҳ билан учрашуви ҳақида шундай деб ёзди: «Жаноби олийлари қирол Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд билан самарали учрашув ўтказдик. Минтақадаги кескинлик ва Ҳурмуз кўрфазининг хавфсизлиги ҳақида гаплашдик. Кўрфаз хавфсизлигини таъминлаш асосий масала ҳисобланади».
Шундан сўнг АҚШ давлат котиби валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон билан ҳам учрашди. Учрашувларнинг аниқ тафсилоти очиқланмаган. Томонлар минтақадаги кескинликдан ташқари яқинда АҚШ сенати томонидан бекор қилинган 8 миллиард долларлик қурол-яроғ савдоси борасидаги 22та шартномани муҳокама қилишгани ҳам айтилмоқда. Чунки Помпео сенатнинг бу қарорини маъқулламаганди.

23-30 июнь кунлари Осиё бўйлаб турне ўтказадиган Помпео Саудиядан сўнг БАА, Ҳиндистон, Япония ва Жанубий Кореяда ҳам бўлади.
Комментарии (0)