< Фото: Прагада 250 минг киши бош вазир истеъфосини талаб қилиб кўчага чиқди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Фото: Прагада 250 минг киши бош вазир истеъфосини талаб қилиб кўчага чиқди

Фото: Прагада 250 минг киши бош вазир истеъфосини талаб қилиб кўчага чиқди
23 июнь куни Чехия пойтахти Прага шаҳрида мамлакат бош вазири Андрей Бабишнинг истеъфоси талаби билан оммавий норозилик намойиши бўлиб ўтди.
Намойиш ташкилотчиларининг маълумотига кўра, митингда камида 250 минг киши қатнашган.
Фото: Petr David Josek / AP / Scanpix / LETA
Қайд этилишича, ушбу намойишлар Чехияда коммунизмнинг қулаши билан тугаган 1989 йилги «бахмал инқилоб»дан бери қайд этилган энг йирик норозилик акцияси бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Андрей Бабиш Прага яқинида меҳмонхона ва анжуманлар маркази қурилиши учун Европа Иттифоқнинг кўмак пулларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришдагумон қилинмоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий