Трамп Эронга зарба бериш ҳақидаги буйруғини бекор қилмаган
“Мен ОАВда нотўғри хабар қилинаётгандек, Эронга зарба бериш ҳақидаги буйруқни қайтариб олмаганман, мен фақатгина жорий босқичда уни тўхтатдим”, деб ёзган Трамп.
Эрон ҳарбийлари 20 июнда АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг RQ-4 разведка олиб борувчи дронини уриб туширишган. АҚШ бунга жавобан Эрондаги учта объектга зарба беришни кўзда тутувчи ҳарбий операцияни тайёрлаган. Трампнинг айтишича, у ушбу операция бошланишига 10 дақиқа қолганда уни ўтказмасликка буйруқ берган.
Комментарии (0)