< Смартфон сабабли одамлар гардани ўзгараётгани маълум қилинди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Смартфон сабабли одамлар гардани ўзгараётгани маълум қилинди

Смартфон сабабли одамлар гардани ўзгараётгани маълум қилинди
Австралиялик олимлар ёшларнинг бош мия чаноғида смартфонларни кўп қўллашлари натижасида суяксимон ўсимта шаклланаётганини аниқлашди. 
Олимларнинг таъкидлашича, шохсимон ўсимталар гарданда ривожланмоқда. Бу эса юкламанинг умуртқадан бош мушакларига кўчаётгани ҳамда бўғим ва пайларда суяк ўсишига олиб келувчи олдинга эгилишлар оқибатида юз бермоқда. Натижада эса одамларда бўйиннинг шундоқ юқорисида кичик бўртма пайдо бўлмоқда.
Фото: Scientific Reports
Мутахассисларнинг фикрича, буни организмнинг замонавий технологияларни қўллашга физиологик мослашувининг илк исботи деб ҳисоблаш мумкин.

Комментарии (0)

Оставить комментарий